Ер йўқми? Наманганда қўйлар томда боқилмоқда

Ўзбек халқининг топқирлиги ва ижодкорлиги яна бир бор ўз тасдиғини топди. “Ўзбекнинг ўзи қизиқ, сўзи эса ундан ҳам қизиқ” деган гапнинг исботини бу сафар Наманган вилоятида кўриш мумкин.
Тўрақўрғон туманида яшовчи бир фуқаро томорқасида ер майдони тор бўлгани сабабли қўйларини уйи томида боқишга мажбур бўлган.
Аввал ҳам томларда бедана ва товуқ боқилгани ҳақида эшитган бўлсак-да, бу сафар том устида қўй боқилиши кўпчилик учун мутлақо кутилмаган ҳолат бўлди.
Айни ҳолат ижтимоий тармоқларда ҳам қизиқиш уйғотиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Фойдаланувчилар ўзбекларнинг топқирлигини яна бир бор эътироф этиб, “ер топилмаса, том ҳам яйловга айланади” дея ҳазиломуз фикрлар билдиришмоқда.





























Изоҳлар 0
…