Родри: Олтин тўпни ютишимга ҳеч қачон ишонмаганман

Родри: Олтин тўпни ютишимга ҳеч қачон ишонмаганман

Манчестер Сити ярим ҳимоячиси Родри болалигида Олтин тўпни қўлга киритишни орзу қилмаганини тан олди. Испаниялик юлдузнинг сўзларига кўра, у бундай юксак натижага эришишни имконсиз деб ҳисоблаган. ДAZН нашрига берган интервюсида футболчи ўзининг тарихий ғалабаси ва келажакдаги умидлари ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Родри 2023-24-йилги мавсумда Манчестер Сити билан Англия Премер-лигаси, UEFA Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучди. Шунингдек, у Испания терма жамоаси сафида Евро-2024 ғолибига айланди. Бу муваффақиятлар унга 2018-йилда Реал Мадрид аъзоси Лука Модриćдан кейин нуфузли совринни қўлга киритган илк ярим ҳимоячи бўлиш имконини берди.

“Буни орзу деб атамаган бўлардим, чунки ғалаба қозонишимга шунчаки ишонмаганман. Ҳаёт сизни ҳайратда қолдириши мумкин. Мен бу совринга муносиб аҳамият бераман, лекин у асосий мақсадим бўлмаган. Бу яхши бажарилган меҳнатнинг натижасидир. Ўзим ва оилам учун бу жуда махсус лаҳза бўлди”, — дея таъкидлади 29 ёшли футболчи.

Шунингдек, Родри Барселона клубининг ёш иқтидори Ламине Ямал ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. У жамоадошини ҳақиқий “махлуқ” деб атади ва келажакда у ҳам Олтин тўпни қўлга киритишига ишонч билдирди. Родрининг фикрича, Ямал нафақат майдонда, балки ҳаётда ҳам ажойиб инсон ҳисобланади.

“Ҳозирда икки нафар испан футболчиси бор: бири бугунги кун, иккинчиси эса келажак вакили. Ламине Ямал аллақачон юлдузга айланиб улгурди, унинг келажаги эса ҳайратланарли. Кун келиб у албатта Олтин тўпни ютади. У ажойиб йигит, одамлар уни яқинроқ билишини истардим”, — дея қўшимча қилди Родри.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар