23:48 / 31.03.2024
113

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди
Хабарингиз бор, 17-28 октябрь кунлари Таиландда футзал бўйича Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтади.
"Унда қитъамизнинг энг кучли жамоалари бош соврин учун кураш олиб борадилар. Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси мусобақанинг гуруҳ босқичида Саудия Арабистони, Ироқ ва Австралия вакилларига қарши баҳс олиб боради.


Бугун ЎФА раҳбарияти ва футзал мутасаддилари мазкур йирик мусобақа олдидан Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Учрашув аввалида олдимизда турган ушбу мусобақанинг масъулияти ҳақида фикр билдирилди. Унга етарлича тайёргарлик кўрилгани, бир қанча йиғинлар ва халқаро учрашувлар ташкил этилгани қайд этилди. Футзал терма жамоамиз йирик турнирларда мунтазам иштирок этиб келаётгани айтилиб, бу галги турнирда ҳам муносиб иштирок этган ҳолда юқори ўринларни эгаллашига тилак билдирилди.


Бутун халқимиз, футбол жамоатчилиги ва мухлислар мусобақа давомида жамоамизни қўллаб-қувватлаши, вакилларимиз эса бирдам бўлиб, Ватанимиз шарафи учун курашиши ва юрт обрўсини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилиши кераклиги, шунингдек, юртимиз мезбонлигида ўтадиган Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланди.


Ўз ўрнида жамоа бош мураббийи Хосе Венансио Лопес ва жамоа сардори Дилшод Раҳматов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтишди. Учрашув якунида ЎФА раҳбарияти масъулиятли турнир олдидан яна бир бор жамоамизга омад тилади.


Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз Осиё кубогидаги иштирокини 17 апрель куни Австралияга қарши ўйин билан бошлайди", — дейилади хабарда.

Манба: ЎФА матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди