15:04 / 06.08.2024
243

Париж—2024. Рустам Ассакалов чорак финалга йўл олди

Париж—2024. Рустам Ассакалов чорак финалга йўл олди
Фото: Olympic
Ўзбекистонлик юнон-рум кураши устаси Рустам Ассакалов (-97 кг) ҳам Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинларида муваффақиятли старт олди. Унга1/8 финал босқичида гондураслик Кевин Мехиян рақиблик қилди. Ассакалов Мехиянни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.

Ушбу босқичда унга арманистонлик Артур Алексанян рақиблик қилади.

Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Арам Варданян Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинларинининг дастлабки баҳсида мисрлик Маҳмуд Абдулраҳмондан устун келиб, чорак финалга йўл олган эди.

Фото: Olympic
Ўзбекистонлик спортчилар яна бир дастур - аёллар курашида ҳам дебют қилди. Актенге Кеунимжаева (-50 кг) 1/8 финалда украиналик Оксана Ливач билан беллашди. Баҳс Ливачнинг ғалабаси билан якунланди. Энди у финалгача етиб борган тақдирда Актенге бронза медали учун курашиш имконини сақлаб қолади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Париж—2024. Рустам Ассакалов чорак финалга йўл олди