Ўзбекистон шахматида тарихий дубль: Абдусатторов чемпион, Синдаров — иккинчи!

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров халқаро шахмат майдонида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, тарихий натижага эришди. Нидерландияда ўтказилган нуфузли Tata Steel Chess 2026 турнирининг Мастерс йўналишида ҳамюртларимиз биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллади.
Мусобақанинг 13 туридан иборат баҳсларида Нодирбек Абдусатторов 9 очко жамғариб, турнир ғолибига айланди. Шу тариқа у Тата Steel Chess тарихида чемпионликни қўлга киритган илк ўзбекистонлик шахматчи сифатида тарихга кирди.
Яна бир истеъдодли гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаров эса 8,5 очко билан иккинчи поғонадан жой олди. У мусобақани бирорта мағлубиятсиз якунлаб, ўзининг юқори савиясини намойиш этди.
Икки нафар ўзбекистонлик шахматчининг дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари иштирок этган нуфузли турнирда дастлабки икки поғонани эгаллаши мамлакатимиз шахмат тарихидаги муҳим ютуқлардан бири бўлди.
Бу натижа Ўзбекистон шахмат мактабининг халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлади.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…