date

Собиқ ЦСКА футболчиси Чаловнинг трансфери ҳақида фикр билдирди

Собиқ ЦСКА футболчиси Чаловнинг трансфери ҳақида фикр билдирди

Москвадаги ЦСКА собиқ футболчиси Василий Иванов россиялик марказий ҳужумчи Фёдор Чаловнинг қишки трансфер ойнасида Туркиянинг "Кайсериспор" клубига йўл олгани юзасидан ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ивановнинг таъкидлашича, Чалов Туркияда ўзининг энг кучли жиҳатларини намоён этиши керак. Унинг фикрича, янги жамоага ўтиш футболчига қўшимча ҳиссиёт ва мотивация беради, Чалов эса ўзи таркибда ўйнашга муносиб эканини исботлашни истайди. "Унда ҳаммаси яхши бўлади", — дея эксперт сўзларини "Чемпионат" келтирди.

Эслатиб ўтамиз, турк клуби Чаловни ПАОКдан жорий мавсум якунигача ижара асосида сафига қўшиб олди.

Юнонстон жамоаси сафида ҳужумчи 64 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Собиқ ЦСКА футболчиси Чаловнинг трансфери ҳақида фикр билдирди