Анчелотти Эндрикни Бразилия ҳужумида асосий рольга тайёрламоқда

Ҳужумчи Эндрик қишки трансфер ойнасида "Реал"дан ижара асосида "Лион"га ўтганидан бери ўзини ёрқин томондан кўрсатмоқда. Шу фонда Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти футболчини навбатдаги йиғинга чақиришни кўзлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline нашри L’Equipe маълумотига таяниб ёзишича, март ойидаги яқин халқаро танаффусда Эндрик Бразилия терма жамоасининг асосий марказий ҳужумчиси сифатида майдонга тушиши кутилмоқда.
Март охирида Бразилия жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида француз ва Хорватияга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, ёзда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг