date

«Бока Хуниорс» спорт директори лавозимига Марсело Делгадо тайинланди

«Бока Хуниорс» спорт директори лавозимига Марсело Делгадо тайинланди

Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клуби янги спорт директорини расман эълон қилди: бу лавозимни Марсело Делгадо эгаллади. У жамоа президенти Хуан Рикелме билан яқин ҳамкорликда ишлайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб таркибни тезкор кучайтиришга муҳтож, шу сабабли Делгадо ва Рикелме трансфер сиёсати ва жамоани мустаҳкамлаш масалаларини биргаликда ҳал қилишга киришади.

Делгадо футболчилик фаолиятида ҳам юқори даражада тўп сурган: у 1995–2002 йиллар оралиғида Аргентина терма жамоасида 18 та учрашувда қатнашган ва 1998 йилги жаҳон чемпионатида ҳам майдонга тушган.

Шунингдек, 2003 йилда у «Сантос» ҳужумчиси Рикардо Оливейра билан бирга Либертадорес кубоги мавсумининг энг сермаҳсул тўпурарига айлангани билан ҳам ёдда қолган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бока Хуниорс» спорт директори лавозимига Марсело Делгадо тайинланди