Уго Соуза «Коринтианс»ни тарк этмайди, таклиф рад қилинди

Бразилиянинг «Коринтианс» клуби директорлар кенгаши туркиялик «Бешикташ»дан келган расмий таклифни қабул қилмади. Estadao хабарига кўра, Истанбул клуби дарвозабон Уго Соузани сотиб олиш ниятида бўлган, бироқ томонлар келишувга яқинлаша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, «Бешикташ» 27 ёшли голкипер учун 10 миллион евро таклиф қилган. Шахсий шартлар бўйича ҳам Соуза трансфер амалга ошган тақдирда янги жамоасида аввалгисидан тўрт баробар кўпроқ маош олиши мумкин эди, аммо аниқ рақамлар келтирилмаган.
Уго Соуза аввал «Фламенго» ҳамда Португалиянинг «Шавеш» клубида тўп сурган. У 2024 йилда «Коринтианс»га ижара асосида келиб қўшилган, ўтган йили эса тўлиқ шартнома имзолаган. Жорий мавсумда дарвозабон 7 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ўтказиб юборган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!