Саудия журналиси Роналду олдида тиз чўкмаймиз деди

Криштиану Роналду "Ан-Наср"нинг айрим ўйинларини бойкот қилаётгани ва клуб бошқарувидан норози экани ҳақида хабарлар тарқалди. Вазият юзасидан Саудия телебошловчиси Валид ал-Фараж кескин фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ал-Фаражга кўра, Саудия Арабистонининг спорт тизими ва лига регламенти бузилмас "қизил чизиқ" ҳисобланади. Унинг таъкидлашича, жаҳон юлдузи мақоми ҳеч кимга қоидалардан четга чиқиш ҳуқуқини бермайди: Саудия лигаси ҳар қандай футболчидан устун, Роналду эса регламентни ҳурмат қилиб, қонунларга риоя қилиши шарт.
“Биз Роналду олдида тиз чўкмаймиз. Нима хоҳлайсиз, уни ёлвориб қайтаришимизними? Бизнинг мамлакат ва лигамиз ҳаммасидан устун”, — дея ал-Фараж сўзларини NewsRoom келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду ва "Ан-Наср" ўртасидаги шартнома 2027 йилнинг ўрталаригача амал қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!