Саудия журналисти: Роналду олдида тиз чўкмаймиз, деди

Криштиану Роналду «Ал-Наср»нинг айрим учрашувларида майдонга тушмай, клуб бошқарувидан норозилигини намоён қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вазият юзасидан саудиялик телебошловчи Валид ал-Фараж муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ал-Фаражнинг таъкидлашича, Саудия Арабистонининг спорт тизими ва лига регламенти муҳокама қилинмайдиган мезон ҳисобланади. Унинг фикрича, жаҳон юлдузи мақоми ҳам қоидалардан устун турмайди ва Роналду регламентни ҳурмат қилиб, қонунларга риоя қилиши шарт. «Саудия лигаси ҳар қандай футболчидан юқори. Биз Роналду олдида тиз чўкмаймиз, уни илтимос қилишимизни хоҳлайсизми? Бизнинг мамлакат ва лигамиз ҳаммасидан устун», — деди у.
Маълумот учун, Криштиану Роналду «Ал-Наср» билан тузган шартнома 2027 йилнинг ўрталаригача амал қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!