Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиёда яна ютқазди

Леонид Слуцкий мураббийлик қилаётган «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида ҳам очкосиз қолди. Хитой клуби сафarda «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди — мезбонлар сафида ҳимоячи Хаято Араки аниқ зарба билан ғалабани таъминлади. Бу натижа «Шанхай Шенхуа» учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.
Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонада жойлашди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг