Слутскийнинг «Шанхай Шенхуа» жамоаси Осиёда яна ютқазди

Леонид Слутский бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида навбатдаги учрашувни очкосиз якунлади. Хитой клуби умумий босқичнинг 6-турида сафарда «Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин тақдирини 78-дақиқада киритилган гол ҳал қилди: мезбонлар сафида ҳимоячи Хаято Араки аниқ зарба билан ҳисобни очди. Бу мағлубият «Шанхай Шенхуа» учун мазкур турнирдаги кетма-кет учинчи ютқазиш бўлди.
6 турдан сўнг Слутский жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғараб, учинчи поғонадан жой олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг