date

«Бока Хуниорс» Марселони спорт директори этиб тайинлади

«Бока Хуниорс» Марселони спорт директори этиб тайинлади

Аргентина гранди «Бока Хуниорс» клубда янги спорт директори иш бошлаганини расман эълон қилди. Бу лавозимга Марсело Делгадо тайинланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Делгадо клуб президенти Хуан Рикелме билан яқин ҳамкорликда ишлайди. Аввал «Барселона»да ҳам тўп сурган Рикелме билан бирга жамоага тезкор кучайтиришлар зарурлиги сабаб, трансфер бозорида фаол ишлаш уларнинг асосий вазифаларидан бўлади.

Марсело Делгадо футболчилик фаолиятида ҳам танилган: у Аргентина терма жамоасида 1995–2002 йиллар оралиғида 18 учрашув ўтказган ва 1998 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам қатнашган.

Шунингдек, у 2003 йилда Либертадорес кубоги тўпурарлари рўйхатида «Сантос» ҳужумчиси Рикардо Оливейра билан бирга биринчи ўринни эгаллаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бока Хуниорс» Марселони спорт директори этиб тайинлади