date

«Чикаго Файр» мураббийи Левандовски бўйича фикр билдирди

«Чикаго Файр» мураббийи Левандовски бўйича фикр билдирди

Американинг «Чикаго Файр» клуби бош мураббийи Грегг Берхалтер «Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовскининг эҳтимолий трансфери юзасидан муносабатини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис музокаралар тафсилотига киришишни истамаслигини айтиб, поляк форвардининг даражасини алоҳида таъкидлади: у топ-5 лигаларда сўнгги 15 йил ичида энг кўп гол урган футболчи эканини эслатди. Берхалтерга кўра, Левандовски қайси жамоада ўйнамасин, доим юқори савиясини исботлайди ва у анчадан бери футболчининг мухлиси.

Аввалроқ ОАВда «Чикаго Файр» Левандовскига икки йиллик шартнома таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Левандовскининг «кўк-анорранглилар» билан амалдаги келишуви 2025/2026 йилги мавсум якунида тугайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Чикаго Файр» мураббийи Левандовски бўйича фикр билдирди