date

Чемпионлар лигаси финали учун янги тўп намойиш этилди

Чемпионлар лигаси финали учун янги тўп намойиш этилди

Чемпионлар лигасида умумий босқич якунга етди. Энди навбат плей-оффга: 16 жамоа плей-офф олди стиков учрашувларида куч синашиб, 1/8 финал учун саккизта йўлланмани талашади. Умумий босқичнинг энг кучли саккиз клуби эса тўғридан-тўғри 1/8 финалга чиқиб бўлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу билан бирга, УЕФА Чемпионлар лигаси финали учун мўлжалланган расмий тўпни тақдим этди. Дизайн асосан тўқ рангларда бўлиб, унда оқ юлдузлар акс этган. Тўп Adidas компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.

2025/2026 йилги мавсум финали Будапештда бўлиб ўтади. “Қулоқли” соврин учун ҳал қилувчи баҳс шанба куни, 30 май санасида ўйланади.

Ҳозирги амалдаги чемпион — “ПСЖ”. Ўтган финалда парижликлар “Интер”ни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, рақибига имконият қолдирмаганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар лигаси финали учун янги тўп намойиш этилди