«Атлетико» Эдерсон трансфери бўйича «Аталанта» билан яна музокара қилади

Мадриднинг «Атлетико» клуби Италия «Аталанта»сида тўп сураётган бразилиялик ярим ҳимоячи Эдерсон Лоуренсо бўйича келишувга эришиш учун яна ҳаракат бошламоқчи. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
26 ёшли футболчининг «Аталанта» билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Эдерсон ўзини юқори савиядаги ижрочи сифатида кўрсатиб улгургани учун Европанинг бир қатор йирик клублари назарига тушган.
«Аталанта» эса уни таркибда олиб қолишни истамоқда ва футболчини фақат катта сумма эвазига қўйиб юборишга тайёр. Қишки трансфер ойнасида «Атлетико» рад жавобини олганидан сўнг, томонлар март ойида музокараларни қайта йўлга қўйиши кутилмоқда.
Жорий мавсумда Эдерсон 28 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!