Чемпионлар Лигаси финали учун янги тўп тақдим этилди

Чемпионлар Лигасида умумий босқич якунга етди. Энди навбат плей-оффга: 16 жамоа стык учрашувларида куч синашиб, 1/8 финал учун саккизта йўлланмани талашади. Умумий босқичнинг энг кучли саккиз жамоаси эса 1/8 финалга тўғридан-тўғри чиқиб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, УЕФА Чемпионлар Лигаси финали учун мўлжалланган тўпни намойиш қилди. У тўқ рангларда ишланган, оқ юлдузлар эса дизайннинг асосий безаги бўлиб турибди. Тўп Adidas томонидан ишлаб чиқарилган.
2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси финали Будапештда бўлиб ўтади. “Қулоқли” соврин учун ҳал қилувчи баҳс шанба куни, 30 май санасига белгиланган.
Ҳозирги амалдаги чемпион — ПСЖ. Ўтган финалда парижликлар “Интер”га имкон қолдирмай, 5:0 ҳисобида зафар қучган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!