date

ПСЖ мухлислари сабаб клубга жазо қўлланиши мумкин

ПСЖ мухлислари сабаб клубга жазо қўлланиши мумкин

8-февраль куни Парижнинг “Парк де Пренс” стадионида ўтган Франция чемпионатининг 21-тур учрашувида “ПСЖ” “Марсель”ни 5:0 ҳисобида енгди. Бироқ ўйин якунида майдондаги натижадан кўра, парижлик мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари кўпроқ муҳокамага сабаб бўлди, дея ёзади Le Parisien. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, “ПСЖ” ишқибозлари рақиб жамоа номига ҳақоратли шиорлар айтган ва шунга ўхшаш мазмундаги баннерларни ҳам намойиш қилган. Айрим иборалар ирқчилик сифатида баҳоланиши мумкин, аммо масала бўйича фикр билдирган юрист буни ҳуқуқий жиҳатдан исботлаш қийин бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

Учрашув тугашига 20 дақиқа қолганида ўйин тўхтатилди — трибунада кўплаб фаерлар ёқилгани бунга сабаб бўлди. “ПСЖ” раҳбарияти эса баҳс олдидан мухлислардан бундай ҳаракатлардан тийилишни сўраб, вазиятни олдиндан назорат қилишга уринган.

Аввалроқ клуб мухлислари “Париж” клуби манзилига ҳақоратли шиорлар ишлатгани ортидан “ПСЖ” трибунанинг бир қисмини ёпиш жазоси билан жазолангандӣ. Энди ҳолат яна такрорлангани фонида, 18-февраль куни бўлиб ўтадиган маҳаллий Интизом қўмитаси бу сафар ҳам шунга ўхшаш қарор чиқариши эҳтимолдан холи эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ мухлислари сабаб клубга жазо қўлланиши мумкин