date

«Ал-Наср» мураббийи Роналду яқин ўйинда дам олишини айтди

«Ал-Наср» мураббийи Роналду яқин ўйинда дам олишини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши ўйнайди. Португалиялик ҳужумчининг тез орада майдонга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу сафар ҳам у рўйхатда бўлмайди.

Жезушнинг сўзларига кўра, жамоа зич тақвим сабаб Роналдуга ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам беришга қарор қилган. Мураббий олдинда «Ал-Фатех»га қарши муҳим ўйин борлигини таъкидлади.

Al Nassr Zone келтирган иқтибосда Жезуш: «Роналдунинг дам олиши янгилик эмас. Бу Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларда у қатнашмай қоладиган биринчи ҳолат эмас», — дея қайд этди.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатех» — «Ал-Наср» баҳси шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» мураббийи Роналду яқин ўйинда дам олишини айтди