Джикиянинг «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди

Туркиянинг «Антальяспор» клуби ҳимоячиси Георгий Джикия жамоада ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида фикр билдирди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видеони «FNL s Ilyovym» телеграм-канали эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналистнинг «Клубдаги ишларингиз қандай?» деган саволига Джикия: «Ҳаммаси яхши, раҳмат», дея жавоб берди. «Туркияда ҳаммаси кўнгилдагидекми?» деган саволга эса у жилмайиб: «Туркияда ҳаммаси жойида», — деди.
Джикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда келиб қўшилган. Шундан буён у барча мусобақаларда 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.
Ҳозирда «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоанинг навбатдаги ўйини 13 февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!