Жезуш Роналдуни навбатдаги учрашувда дам олдиради

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашаётган ўйинда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчининг тез орада жамоага қайтиши кутилаётганди, бироқ бу сафар ҳам у қайдномадан жой олмайди.
Жезушнинг айтишича, зич тақвим туфайли Роналдо ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам бериш режалаштирилган. Мураббий бунинг ортида шанба куни «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим учрашув турганини таъкидлади.
Шунингдек, у Роналдунинг Саудия Арабистони ташқарисидаги ўйинларда вақти-вақти билан майдонга тушмай қолиши янгилик эмаслигини эслатди. Жезушнинг фикрларини Al Nassr Zone келтирди.
Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!