Бергкамп Бенземанинг ҳаракатлари билан ёш ҳужумчиларни ўқитганини айтди

Футбол афсоналаридан бири Деннис Бергкамп француз ҳужумчиси Карим Бензема ҳақида фикр билдириб, унинг майдондаги ўйин услуби ва фойдали ҳаракатларини жуда юқори баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бергкампнинг сўзларига кўра, у ёшлар жамоаларида ишлаган пайтида ҳужумчиларга айнан Бенземанинг майдондаги очилишлари ва жой танлашини мисол қилиб кўрсатган. Мутахассис Бенземанинг тезланишлари ва тўғри йўналишда қиладиган югуришлари ҳужумчилар учун идеал намунага айланганини таъкидлади.
Қишки трансфер ойнасида Бензема «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Ҳилол»га ўтди. Жорий мавсумда 38 ёшли футболчи барча турнирларда 22 ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг