Джикия "Антальяспор"даги ҳолати ҳақида гапириб берди

"Антальяспор" ҳимоячиси Георгий Джикия Туркиядаги фаолияти ва клубдаги вазияти борасидаги саволларга жавоб берди. 32 ёшли футболчининг қисқа интервьюсидан лавҳани "FNL s Ilyovym" телеграм-канали эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Джикиядан клубдаги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у ҳаммаси жойида эканини айтди. Шунингдек, Туркиядаги шароитлар тўлиқ қониқтираётгани ҳақида ҳам табассум билан тасдиқлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Джикия ўтган ёзда "Антальяспор" сафига қўшилган. Шундан бери у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга ҳам улгурди.
Ҳозирда "Антальяспор" Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13-февраль куни ўз майдонида "Самсунспор"га қарши ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг