date

«Интер» Мхитарян билан шартномани узайтириш ниятида

«Интер» Мхитарян билан шартномани узайтириш ниятида

Миланнинг «Интер» клуби ярим ҳимоячи Генрих Мхитарянни таркибда олиб қолмоқчи. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Tuttosport хабарига кўра, «нерадзуррилар» 37 ёшли футболчига 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган қисқа муддатли янги келишув таклиф қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Ҳозирги шартнома эса 2026 йил 30 июнгача амал қилади.

Мхитарян 2022 йилда «Рома»дан эркин агент сифатида «Интер»га келиб қўшилган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 24 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 3,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Интер» Мхитарян билан шартномани узайтириш ниятида