date

Роналду спорт залида қизи билан бирга шуғулланди

Роналду спорт залида қизи билан бирга шуғулланди

Криштиану Роналдунинг турмуш ўртоғи Жоржина Родригес ижтимоий тармоқларда янги сурат жойлади. Унда 41 ёшли ҳужумчи спорт залида гантел кўтариб машқ қилаётгани акс этган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Роналдунинг ёнида қизларидан бири ҳам бор: у ҳам қўлида гантел ушлаб турибди, фақат кичикроқ ва пушти рангда. Жоржина эса суратга қисқа изоҳ қолдирди: «Дада».

Аввалроқ Родригес Роналдуни туғилган куни билан табриклаган, бироқ пост футболчи 41 ёшга тўлганидан бир кун ўтиб эълон қилингани ҳам эътибор тортган.

Шу орада Роналдунинг «Ал-Наср» сафидаги сўнгги бир нечта учрашувларни ўтказиб юборгани ҳақида ҳам хабарлар бор. ОАВда португалиялик футболчи клуб бошқарувидан норози бўлгани сабабли ўйинларни бойкот қилаётгани юзасидан миш-мишлар тарқалган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду спорт залида қизи билан бирга шуғулланди