date

«Бока Хуниорс» спорт директори лавозимига Марсело Делгадо тайинланди

«Бока Хуниорс» спорт директори лавозимига Марсело Делгадо тайинланди

Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клуби янги спорт директорини расман эълон қилди: энди бу лавозимда Марсело Делгадо ишлайди. У клуб президенти Хуан Рикелме билан яқиндан ҳамкорлик қилади. «Барселона»нинг собиқ футболчиси бўлган Рикелме билан бирга Делгадо жамоани қисқа муддатда кучайтириш масалаларига бош-қош бўлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Делгадо футболчилик фаолиятида ҳам катта тажрибага эга: у 1995–2002 йиллар оралиғида Аргентина терма жамоаси сафида 18 та учрашув ўтказган ва 1998 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этган. 2003 йилда эса у «Сантос» ҳужумчиси Рикардо Оливейра билан бирга Либертадорес кубогининг энг яхши тўпурари бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бока Хуниорс» спорт директори лавозимига Марсело Делгадо тайинланди