УЕФА Чемпионлар лигаси финали учун янги тўпни таништирди

Чемпионлар лигасида умумий босқич якунга етди. Энди жамоаларни плей-офф кутмоқда: 16 клуб стык босқичида тўқнашиб, 1/8 финалга йўлланма берадиган саккизта ўринни тақсимлайди. Умумий босқичнинг энг кучли саккиз жамоаси эса 1/8 финалга аллақачон йўл олган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, УЕФА Чемпионлар лигаси финали учун мўлжалланган расмий тўпни намойиш қилди. У қорамтир рангларда ишланган бўлиб, унда оқ юлдузлар тасвири бор. Тўп Adidas томонидан ишлаб чиқарилган.
2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар лигаси финали Будапештда бўлиб ўтади. “Қулоқли” соврин учун ҳал қилувчи баҳс шанба куни, 30 май санасида ўтказилади.
Ҳозирча амалдаги чемпион — “ПСЖ”. Ўтган финалда парижликлар “Интер”га имкон қолдирмай, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!