date

Жезуш Роналдуга дам берилди, у навбатдаги ўйинни ўтказиб юборади

Жезуш Роналдуга дам берилди, у навбатдаги ўйинни ўтказиб юборади

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада яна ўйинларга қайтиши кутилганди, бироқ бу сафар ҳам у қайдномадан жой олмайди.

«Зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги айрим футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши жуда муҳим ўйин бор», — деди Жезуш. Унинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Мураббий Роналдуга бундай танаффус берилиши янгилик эмаслигини таъкидлади: ҳужумчи Саудия Арабистонидан ташқарида ўтказиладиган учрашувларда аввал ҳам бир неча бор иштирок этмаган.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуга дам берилди, у навбатдаги ўйинни ўтказиб юборади