date

УЕФА Чемпионлар лигаси финали учун тўпни тақдим этди

УЕФА Чемпионлар лигаси финали учун тўпни тақдим этди

Чемпионлар лигасида умумий босқич якунга етди. Эндиликда навбат плей-оффга: 16 жамоа стиков раундда майдонга тушиб, 1/8 финал учун саккизта йўлланмани ўйнаб беради. Умумий босқичда энг кучли саккиз жамоа эса аллақачон 1/8 финалга тўғридан-тўғри чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу орада УЕФА Чемпионлар лигаси финали учун мўлжалланган расмий тўпни намойиш қилди. Янги дизайн тўқ рангларда ишланган бўлиб, унда оқ юлдузлар акс этган. Тўп Adidas томонидан ишлаб чиқарилган.

2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар лигаси финали Будапештда бўлиб ўтади. “Қулоқли” соврин учун ҳал қилувчи баҳс шанба куни, 30 майда ўтказилади.

Ҳозирги амалдаги чемпион — ПСЖ. Ўтган финалда парижликлар “Интер”ни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, рақибига имконият қолдирмаган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » УЕФА Чемпионлар лигаси финали учун тўпни тақдим этди