Буффон Италия ЖЧга чиқишига ишончи комил

Италия терма жамоасини ёқимсиз синов кутмоқда — жамоа мундиал йўлланмаси учун плей-офф учрашувларида майдонга тушади. Март ойидаги баҳслар натижасига кўра, италияликлар июн ойида бўладиган жаҳон чемпионатида ўйнаши-йўқлиги аниқ бўлади, ҳозирча бу масала кафолатланмаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ “Скуадра адзурра”нинг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон бундай вазиятда ҳам хотиржам: у Италия албатта ЖЧга чиқишига шубҳа қилмайди. Унинг фикрича, таркиб кучли, мураббий ўзига хос, федерация эса муваффақият учун барча имкониятларни ишга солмоқда.
“Терма жамоамиздан шубҳаланаманми? Энг муҳими — ғалаба учун ўйнаш. Майдонга шундай тушиш керакки, кейин афсусланишга ҳеч нарса қолмасин”, — дея Буффоннинг сўзларини calcionapoli1926.it келтиради.
Италия охирги бор 2006 йилда жаҳон чемпиони бўлган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!