date

Тухел Англия терма жамоасини бошқариш орзуси ҳақида гапирди

Тухел Англия терма жамоасини бошқариш орзуси ҳақида гапирди

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухел ўз шартномасини узайтирди. Германиялик мутахассис билан тузилган янги келишув 2028 йилгача мўлжалланган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Тухел Англия термасини бошқариш истаги анчадан бери борлигини ҳам яширмади. Унинг айтишича, 2021 йилда «Челси»ни бошқарган пайтида Европа чемпионати ўйинлари «Уэмбли»да ўтганда стадиондаги муҳит ва бутун мамлакатдаги ҳаяжон уни кучли таассурот остида қолдирган.

«Ўшанда вакилимга қўнғироқ қилиб: “Вау, бу менинг орзум! Аввал «Челси» билан барча совринларни ютаман, кейин Англия терма жамоасида ишлашни хоҳлайман”, дегандим», — дея мураббий сўзларини «уч шерлар» матбуот хизмати келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Томас Тухел «Челси»ни 2021 йил январидан 2022 йил сентябригача бошқарган. Англия терма жамоасидаги лавозимни эса у 2025 йил бошида эгаллаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тухел Англия терма жамоасини бошқариш орзуси ҳақида гапирди