Ди Мария Аргентинада танқид остида қолди ва симуляцияда айбланмоқда

Анхел ди Мария ватанга қайтгач, дастлаб ижобий таассурот қолдирганди. Аммо орадан кўп ўтмай, унинг атрофида ёқимсиз фон кучайди: масала натижалардан кўра кўпроқ рақиблар ва мухлислар норозилигига бориб тақалмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина чемпионатида «Росарио Сентрал» сафида тўп сураётган собиқ «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» футболчиси тез-тез йиқилиб, жарима зарбаси ёки пеналти сўраши борасида танқид қилинмоқда. Маҳаллий форумларда ди Марияни «нима учун ҳийлалар учун огоҳлантириш берилмайди» дея саволга тутишмоқда, айримлар эса унинг юлдуз мақомига қарамай, бундай ҳаракатлар аллақачон жонга текканини ёзмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг