date

«Ал-Ҳилол» Нуньесни чемпионат рўйхатидан чиқариб ташлади

«Ал-Ҳилол» Нуньесни чемпионат рўйхатидан чиқариб ташлади

Уругвайлик ҳужумчи Дарвин Нуньес мавсумнинг қолган қисмида Арабистон чемпионатида майдонга тушмайди. «Ал-Ҳилол»ни бошқараётган италиялик мураббий уни турнир учун рўйхатдан чиқариб, ўрнига клубга қўшилган Карим Бенземани киритди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу билан бирга, Нуньес Осиё Чемпионлар лигаси учрашувлари учун қайдномада қолмоқда ва қитъа мусобақасида жамоасига ёрдам беришда давом этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, футболчи аввалроқ Испаниянинг «Алмерия», Португалиянинг «Бенфика» ҳамда Англиянинг «Ливерпул» клубларида тўп сурган. У 2019 йилдан бери Уругвай терма жамоасига чақирилиб келади, ҳозиргача миллий жамоа сафида 13 та гол урган ва 2022 йил Қатардаги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Ҳилол» Нуньесни чемпионат рўйхатидан чиқариб ташлади