date

Жикия маош кечикиши сабаб клубини ўзгартириши мумкин

Жикия маош кечикиши сабаб клубини ўзгартириши мумкин

Россиялик ҳимоячи, ҳозирда Антальяспор сафида тўп сураётган Георгий Жикиянинг келажаги борасида унинг агенти Малик Арутюнов фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агентнинг айтишича, футболчи маошлар кечикаётганидан норози ва шу боис РПЛ клубларидан бўлган вариантларни кўриб чиқмоқда. Таъкидланишича, тўловлар ноябр ойидан бери кечикмоқда, бироқ Жикия Туркиядаги ҳаёти ва жамоа шароитларидан умуман олганда мамнун.

32 ёшли ҳимоячи Антальяспор сафига ўтган ёзда келиб қўшилганди. У турк клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган.

Жорий мавсум Туркия Суперлигасида Жикия 12 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 2 та гол ва 3 та сариқ карточка бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жикия маош кечикиши сабаб клубини ўзгартириши мумкин