date

Джикия маош кечикиши сабаб клубини ўзгартириши мумкин

Джикия маош кечикиши сабаб клубини ўзгартириши мумкин

Россиялик ҳимоячи, ҳозирда «Антальяспор» сафида тўп сураётган Георгий Джикиянинг келажаги борасида унинг агенти Малик Арутюнов фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агентнинг айтишича, футболчи маошлар кечиктирилаётгани туфайли норози ва шу сабаб Россия Премьер-лигаси клубларидан таклифларни кўриб чиқмоқда. Таъкидланишича, тўловлар ноябр ойидан бери ушланиб келмоқда, акс ҳолда Джикия Туркиядаги шароитлардан мамнун.

32 ёшли ҳимоячи «Антальяспор» сафига ўтган йил ёзида келиб қўшилган ва турк клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган.

Жорий мавсум Туркия Суперлигасида Джикия 12 учрашувда майдонга тушди. У икки гол уришга ҳам муваффақ бўлди ҳамда уч бор сариқ карточка олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Джикия маош кечикиши сабаб клубини ўзгартириши мумкин