date

«Ал-Наср» мураббийи Роналду нега ўйнамаслигини айтди

«Ал-Наср» мураббийи Роналду нега ўйнамаслигини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду яқинлашиб келаётган ўйинда майдонга тушмаслигининг сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик ҳужумчи тез орада жамоага қайтиши кутилаётган бўлса-да, бу учрашувда унинг номи қайдномадан жой олмайди.

«Тақвим жуда тиғиз. Шу боис Роналду ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим ўйин бор», — деди Жезуш. Унинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Мураббий таъкидлашича, Роналдунинг дам олиши янгилик эмас: бу Саудия Арабистони ташқарисида ўтадиган учрашувларда унинг майдонга тушмай қолиши биринчи ҳолат эмас.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14 февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» мураббийи Роналду нега ўйнамаслигини айтди