date

Икарди «Эйюпспор»га уч гол уриб тарихий рекорд ўрнатди

Икарди «Эйюпспор»га уч гол уриб тарихий рекорд ўрнатди

Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарай» «Эйюпспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашув қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди: у хет-трик қайд этиб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу учта гол Икарди учун «Галатасарай» сафидаги натижани янада юксалтирди ва уни клуб тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айлантирди. Аввал бу кўрсаткич руминлик Георге Хаджига тегишли эди — у 75 та гол урганди, Икардининг ҳисобида эса энди 76 та гол бор.

Умумий тўпурарлар рўйхатида аргентиналик футболчи ҳозирча еттинчи ўринда бормоқда. Эслатиб ўтамиз, Икарди 2023 йилдан бери «Галатасарай» шарафини ҳимоя қилиб келади, ундан аввал эса «ПСЖ»да тўп сурган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икарди «Эйюпспор»га уч гол уриб тарихий рекорд ўрнатди