date

Мартинес Роналду қачон фаолиятини якунлашини айтди

Мартинес Роналду қачон фаолиятини якунлашини айтди

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Криштиану Роналду футболчилик фаолиятини қачон тугатиши мумкинлиги ҳақидаги саволга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Февраль бошида 41 ёшни қарши олган ҳужумчи ҳақида гапирган мутахассис, Роналду ҳали ҳам юқори даражада ўйнашга етарли жисмоний кўрсаткичларга эга эканини таъкидлади.

Мартинес BBC билан суҳбатда: «Унинг жисмоний ҳолати яна, яна ва яна ўйнашга имкони беради. Менимча, масала қачон ўзи бунинг учун тўғри вақт келганини ҳис қилишда. Роналду жуда талабчан футболчи: у жамоага фойда бера олмаслигини англаса, шунда тўхташ қарорини қабул қилади», — деди.

Клуб даражасида Роналду Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» жамоасида тўп сурмоқда. Хабарларга кўра, юлдуз футболчи шанба куни клуб раҳбарияти бошқарувидан норози бўлиб, бир неча ўйинни ўтказиб юборганидан сўнг яна таркибга қайтиши кутилмоқда.

«Ал-Фатех» — «Ал-Наср» учрашувини LiveResult’да матнли трансляция орқали кузатиш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мартинес Роналду қачон фаолиятини якунлашини айтди