date

Жезуш Роналдуни навбатдаги ўйинда дам олдиради

Жезуш Роналдуни навбатдаги ўйинда дам олдиради

"Ал-Наср" бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида "Аркадаг"га қарши ўйнайди. Португалиялик ҳужумчи яқин орада майдонга қайтиши кутилётган бўлса-да, бу ўйинда ҳам унинг иштироки бўлмайди.

"Зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам беришга қарор қилдик. Олдинда "Ал-Фатех"га қарши жуда муҳим баҳс турибди", — дея Жезушнинг сўзларини келтиради Al Nassr Zone.

Мутахассис таъкидлашича, Роналдунинг дам олиши янгилик эмас: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган ўйинларда аввал ҳам бир неча бор майдонга тушмаган.

Саудия чемпионати доирасидаги "Ал-Фатех" — "Ал-Наср" учрашуви шанба куни, 14-февралда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуни навбатдаги ўйинда дам олдиради