Икарди уч гол уриб «Галатасарай» тарихига кирди

Туркия чемпионатининг 22-тур учрашувида «Галатасарай» «Эюпспор» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди — 5:1. Баҳснинг асосий қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлиб, у хет-трик қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу учта гол Икардига клуб тарихида янги рекорд олиб келди: у «Галатасарай» сафида энг кўп гол урган легионерга айланди. Мауро ҳисобидаги голлар сони 76 тага етиб, у бу кўрсаткичда руминиялик Георги Хаджини (75) ортда қолдирди.
Қайд этилишича, умумий тўпурарлар рўйхатида Икарди ҳозирча еттинчи поғонада бормоқда. Ҳужумчи «Галатасарай»да 2023 йилдан бери ўйнаб келмоқда, аввал эса «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг