date

«Бока Хуниорс» спорт директори лавозимига Марсело Делгадо тайинланди

«Бока Хуниорс» спорт директори лавозимига Марсело Делгадо тайинланди

Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клуби янги спорт директорини расман эълон қилди. Бу лавозимга Марсело Делгадо тайинланди ва у клуб президенти Хуан Рикельме билан яқин ҳамкорликда ишлайди. Эслатиб ўтамиз, Рикельме аввал «Барселона» сафида ҳам тўп сурган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб таркибини тез фурсатда кучайтириш зарурати бор ва энди Делгадо ҳамда Рикельме ушбу йўналишда аниқ қарорлар устида ишлаши кутилмоқда.

Делгадо футболчилик фаолиятида ҳам салмоқли тажрибага эга: у 1995–2002 йилларда Аргентина терма жамоасида 18 та учрашув ўтказган, жумладан, 1998 йилги жаҳон чемпионати баҳсларида ҳам майдонга тушган.

2003 йилда эса у Либертадорес кубоги тўпурари бўлган. Делгадо бу унвонни «Сантос» ҳужумчиси, бразилиялик Рикардо Оливейра билан бирга қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бока Хуниорс» спорт директори лавозимига Марсело Делгадо тайинланди