date

Икарди хет-трики «Галатасарой» тарихида янги рекорд ўрнатди

Икарди хет-трики «Галатасарой» тарихида янги рекорд ўрнатди

Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарой» «Эйупспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашув қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлиб, у учта гол урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу хет-трик Икардига Истанбул клуби тарихида янги натижа қайд этиш имконини берди: у «Галатасарой» сафида 76-голини уриб, клубнинг энг сермаҳсул легионерига айланди. Аввал бу кўрсаткич руминиялик Георги Хаджига тегишли эди — унинг ҳисобида 75 та гол бор эди, Икарди эса ундан бир қадам олдинга ўтди.

Умумий тўпурарлар рўйхатида эса Икарди ҳозирча еттинчи ўринда қайд этилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди «Галатасарой»да 2023 йилдан бери тўп сурмоқда, ундан аввал у «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икарди хет-трики «Галатасарой» тарихида янги рекорд ўрнатди