Жикия маош кечикиши сабаб клубини ўзгартириши мумкин

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Жикиянинг келажаги борасида унинг агенти Малик Арутюнов фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Агентнинг айтишича, футболчи маошлар кечиктирилаётгани туфайли норози ва шу сабаб Россия Премьер-лигаси клубларидан келадиган вариантларни кўриб чиқмоқда. Арутюнов сўзларига кўра, тўловлар ноябр ойидан бери ушланиб қолган, акс ҳолда Жикия Туркиядаги шароитдан мамнун.
32 ёшли ҳимоячи «Антальяспор» сафига ўтган ёзда қўшилган ва турк клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган.
Жорий мавсум Туркия Суперлигасида Жикия 12 та учрашувда майдонга тушди, 2 та гол урди ва 3 марта сариқ карточка олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг