date

Франческо Тотти «Рома» билан музокаралар борлигини тасдиқлади

Франческо Тотти «Рома» билан музокаралар борлигини тасдиқлади

Афсонавий ҳужумчи Франческо Тотти яна бир бор «Рома» билан алоқалари ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди. Аввалроқ у клубга қайтиб, техник директор лавозимини эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Рома» — менинг уйим, ҳозир у ерда бўлмасам ҳам. Клубнинг қандай йўлдан кетаётганидан мамнунман. Сўнгги пайтлар кўп миш-мишлар юрди. Бу рост: биз гаплашяпмиз, тафсилотларни муҳокама қиляпмиз ва ҳамма учун қайси вариант маъқул эканини ҳал қиляпмиз. Умид қиламанки, тез орада бу масалани тартибга соламиз», — деди Тотти Sky Sport Italia’га.

Тотти футболчилик фаолиятини 2017 йилда якунлаган. Шундан кейин у бир неча йил «Рома» тизимида менежер сифатида ишлаган.

Шунингдек, аввалроқ жамоа бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини ҳазил тариқасида Тоттини ҳатто майдонга туширишга ҳам тайёрлигини айтганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Франческо Тотти «Рома» билан музокаралар борлигини тасдиқлади