date

Англия Премер-лигаси рекордсчиси Джеймс Милнер 40 ёшида фаолиятини якунлади

Angliya Premer-ligasi rekordschisi James Milner 40 yoshida faoliyatini yakunladi

Proфессионал футболда узоқ йиллик барқарорлик тиmsолига айланган Джеймс Милнер 40 ёшида бутсаларини михга илишга қарор қилди. Англия Премер-лигаси тарихида энг кўп ўйин ўтказган мутлоқ рекордсчи сифатида у 24 йиллик ёрқин фаолиятига якун ясади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Январ ойида 40 ёшни қарши олган Брайтон ярим ҳимоячиси Англия чемпионатида жами 658 та учрашувда майдонга тушди. Шу тариқа у жорий йил бошида Гарет Баррй томонидан ўрнатилган 653 та ўйинлик рекордни янгилаб, лиганинг ҳақиқий "марафончиси"га айланган эди.

Собиқ Англия терма жамоаси аъзоси ўзининг чорак асрлик фаолияти давомида Лидс Юнайтед, Нюкасл, Астон Вилла, Манчестер Сити, Ливерпул ва Брайтон каби жамоалар шарафини ҳимоя қилди. Милнер Лидс Юнайтед сафида 16 ёшида дебют қилиб, ўша пайтда Премер-лиганинг энг ёш гол муаллифига айланган эди.

"Премер-лигадаги 24 мавсумдан сўнг, фаолиятимни якунлаш учун тўғри вақт келди деб ҳисоблайман. Мен футболни улкан фахр, миннатдорчилик ва бир умрга татигулик хотиралар билан тарк этмоқдаман. Болалигимда мухлислик қилган Лидс Юнайтед сафида дебют қилганимда, бундай узоқ йўлни босиб ўтишни тасаввур ҳам қилмагандим", — дея таъкидлади Милнер.

Джеймс Милнер ўз фаолияти давомида барча йирик совринларни, жумладан Премер-лига, Чемпионлар лигаси ва Англия кубогини қўлга киритган. Унинг сўнгги ютуғи Брайтон жамоаси билан кетма-кет иккинчи бор Еврокубокларга йўлланма олиш бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Англия Премер-лигаси рекордсчиси Джеймс Милнер 40 ёшида фаолиятини якунлади