Икарди «Эюпспор»га уч гол уриб клуб рекордини янгилади

Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарай» «Эюпспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашув қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлиб, у хет-трикка эришди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу уч гол Икардига «Галатасарай» тарихида энг кўп гол урган легионер мақомини олиб келди. У руминиялик Георге Ҳажи (75 гол) натижасини ортда қолдириб, ҳисобини 76 тага етказди.
Умумий тўпурарлар рўйхатида Икарди ҳозирча еттинчи поғонада бормоқда. Эслатиб ўтамиз, Мауро 2023 йилдан бери «Галатасарай» сафида тўп суради, бунгача у «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг