date

Икарди хет-триги «Галатасарай» тарихида янги рекорд ўрнатди

Икарди хет-триги «Галатасарай» тарихида янги рекорд ўрнатди

Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарай» «Эюпспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашувда аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди уч бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Хет-трик Икардига клуб тарихидаги муҳим ютуқни ҳам олиб келди: у «Галатасарай» сафида 76 та гол уриб, жамоа тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айланди. Шу тариқа у румин футболчиси Георге Ҳажининг 75 голга тенг кўрсаткичини ортда қолдирди.

«Галатасарай»нинг барча даврлардаги энг яхши тўпурарлари умумий рўйхатида Икарди ҳозирча еттинчи поғонани эгаллаб турибди. Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан бери Истанбул клуби шарафини ҳимоя қилади, ундан аввал у «ПСЖ» сафида ўйнаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икарди хет-триги «Галатасарай» тарихида янги рекорд ўрнатди