Икарди уч гол уриб «Галатасарай» рекордини янгилади

Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарай» «Эю'пспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув қаҳрамонига айланган аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди хет-трик қайд этиб, Истанбул клуби тарихидаги энг сермаҳсул легионер сифатида янги маррани ўрнатди.
Икарди бу кўрсаткич бўйича руминялик Георги Хаджини ортда қолдирди: Хаджи «Галатасарай» сафида 75 гол урганди, Мауронинг ҳисобида эса энди 76 гол бор. Умумий тўпурарлар рўйхатида Икарди еттинчи поғонада қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан бери «Галатасарай» шарафини ҳимоя қилмоқда. У Туркияга келишидан аввал франсузнинг «ПСЖ» клубида тўп сурган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг