date

Мали терма жамоаси Россияга юлдузларини ҳам олиб келади

Мали терма жамоаси Россияга юлдузларини ҳам олиб келади

Россия терма жамоаси март ойида Малига қарши уй учрашувини ўтказиши кутилмоқда. РФУ бу ҳақда ҳозирча расман маълум қилмаган, бироқ Мали томони ўйин Краснодарда бўлиб ўтишини бир неча бор тасдиқлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мали футбол федерацияси бош котиби Сиди Бекайе Sport24 нашрига берган изоҳида жамоа Россияга тўлиқ таркибда келишини айтди. Унинг сўзларига кўра, Биссума, Ниакате, Сангаре, Нене каби етакчилар ҳамда бошқа футболчилар 25–26 март кунлари Краснодарга етиб келиб, учрашуволди машғулотини ўтказади.

Бекайе шунингдек, Россияга қарши ўртоқлик ўйини бўйича келишув жуда осон эришилганини таъкидлади. Мали томони кучли рақиб билан майдонга тушишдан мамнун бўлишини қайд этди.

Россия терма жамоаси UEFA ва FIFA санкциялари сабабли ҳозирча фақат ўртоқлик учрашувларида қатнашиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мали терма жамоаси Россияга юлдузларини ҳам олиб келади